Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кегейли тумани бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди.
Теширув давомида “Кегейлитумангаз” таъминоти бўлими моддий жавобгар шахслари қиймати 741 млн сўмлик 781 дона суюлтирилган газ баллонларини ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент газ ҳисоблагичлари билан боғлиқ жиноят иши очилгани ҳақида хабар берганди.
Маълум қилинишича, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ва “Texnopark” МЧЖнинг масъул шахслари ҳамда бошқалар ўзаро тил бириктириб, электрон газ ҳисоблагичларига техник хизмат кўрсатиш баҳонасида 19 млрд сўм бюджет пулларини талон-торож қилиб юборган. Бундан ташқари, 273 дона газ ҳисоблагич давлатнинг зарарига, яъни истеъмолни реал кўрсаткичдан кам ҳисоблагани аниқланган.











