Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан абитуриентларнинг фанлар мажмуаси бўйича рейтингдаги ўрнини аниқлаш имконини берувчи янги онлайн хизмат ишга туширилди.

Мазкур хизмат орқали абитуриентлар мутахассислик фани ҳамда таълим тили кесимида республика бўйича нечанчи ўринда турганини онлайн тарзда текшириши мумкин.

Хизматдан фойдаланиш учун агентликнинг махсус Telegram ботларини ишга тушириш кифоя. Улар орқали абитуриентлар тест натижалари билан бир қаторда мутахассислик фани бўйича рейтингдаги ўрни ҳақидаги маълумотни ҳам тез ва қулай тарзда олишлари мумкин.

Ушбу янгилик абитуриентларга танлаган йўналиши бўйича рақобат даражасини баҳолаш ҳамда қабул жараёнини яқиндан кузатиб бориш имконини беради.