Компания маълумотига кўра, рекорд парвоз вақти ҳавога кўтарилишдан тортиб, қўнишдан кейин самолёт тўлиқ тўхтагунига қадар бўлган умумий вақт асосида ҳисобланган. Авиацияда айнан шу кўрсаткич самолётнинг реал эксплуатация шароитидаги самарадорлигини энг аниқ акс эттиради.
Рекорд парвоз Лос-Анжелес халқаро аэропортидан бошланиб, Британиядаги Фарнборо аэропортида якунланган. Янги натижа аввалги рекорддан 19 дақиқа ёки тахминан 3,6 фоиз тезроқ бўлди.
Қизиғи шундаки, аввалги рекорд ҳам яқинда, 19 июл куни ўрнатилган эди. Ўшанда Global 8000 бизнес-жети Фарнбородаги авиасалонга парвоз қилиб, ушбу масофани 8 соат 46 дақиқада босиб ўтган.
Gulfstream Aerospace президенти Марк Бернснинг таъкидлашича, ҳақиқий авиация рекордлари фақат ҳавода ўтказилган вақт билан эмас, балки самолётнинг учишидан тортиб қўнишдан кейин тўлиқ тўхташигача бўлган умумий вақт билан баҳоланади. Унинг фикрича, бу кўрсаткич мижозлар ҳар кунлик эксплуатацияда оладиган реал самарадорликни намоён этади.
Компания қайд этишича, ушбу натижа Gulfstream G700 моделининг юқори тезлиги, узоқ масофага парвоз қилиш имконияти ва эксплуатацион самарадорлигини яна бир бор тасдиқлади.
Gulfstream G700 тезлик бўйича янги жаҳон рекордини ўрнатди
09:195272 мин
Американинг Gulfstream Aerospace компаниясига тегишли Gulfstream G700 бизнес-жети Лос-Анжелесдан Буюк Британиянинг Фарнборо шаҳригача бўлган йўналишда тезлик бўйича янги рекорд ўрнатди. Самолёт 8 778 километр масофани атиги 8 соат 27 дақиқада босиб ўтиб, аввалги натижани 19 дақиқага яхшилади.











