Миллий статистика қўмитаси маълум қилишича, 2026 йил 1 июл ҳолатига республикада ҳар 1 000 нафар аҳоли ҳисобига ўртача 32 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.
Ҳудудлар кесимида энг юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида қайд этилган бўлиб, бу ерда ҳар 1 000 нафар аҳолига 50 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.
Кейинги ўринларда Хоразм вилояти — 46 та, Сирдарё вилояти — 41 та, Навоий вилояти — 38 та ҳамда Жиззах ва Бухоро вилоятлари — 35 тадан кўрсаткич билан жойлашган.
Шунингдек, Тошкент вилоятида ҳар 1 000 нафар аҳолига 33 та, Андижон вилоятида 32 та, Қорақалпоғистон Республикасида 30 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.
Рейтингнинг кейинги поғоналаридан Фарғона ва Самарқанд вилоятлари (27 тадан), Қашқадарё ва Наманган вилоятлари (26 тадан) ўрин олган. Энг паст кўрсаткич эса Сурхондарё вилоятида қайд этилган бўлиб, ҳар 1 000 нафар аҳолига 24 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади.
Миллий статистика қўмитаси қайд этишича, келтирилган рақамлар яхлитланган ҳисобланади.










