Маълум қилинишича, А.А. исмли шахс Ўзбекистон Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан қидирувга берилган бўлиб, терговдан яшириниш мақсадида Туркияга чиқиб кетган.
Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги самарали ҳамкорлик натижасида унинг турган жойи аниқланиб, тегишли тартибда ушланди ва Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.
Ҳозирда мазкур шахс тергов ва суд жараёнларини давом эттириш учун ваколатли органларга топширилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасидаги ҳамкорлик халқаро қидирувдаги шахсларни аниқлаш, уларни ушлаш ва жиноий жавобгарликдан қочишига йўл қўймаслик борасида изчил давом этмоқда.











