Қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли 6 август соат 23:00 дан 10 август соат 08:00 гача Кичик ҳалқа автомобил йўлининг Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасидан Арнасой кўчаси билан кесишмасигача бўлган қисми транспорт ҳаракати учун вақтинча ёпилади.

Аввал ушбу йўлнинг қарама-қарши томонида капитал таъмирлаш ва янги асфалт қопламасини ётқизиш ишлари якунланган эди. Эндиликда мазкур ишлар йўлнинг иккинчи томонида давом эттирилиб, юқори сифатли асфалт қопламаси ётқизилади.

Автотранспорт воситалари оқими қарама-қарши томонга йўналтирилади ва ҳаракат харитада яшил ранг билан кўрсатилган вақтинчалик схема асосида ташкил этилади.

Тез тиббий ёрдам хизмати транспорт воситалари учун алоҳида вақтинчалик ҳаракат йўналиши ташкил этилади.