2026 йил 1 сентябрдан бошлаб брутто-шартнома асосида фаолият юритаётган барча шаҳар автобусларида тўлов қоидалари қатъийлашади.
Янги тартибга кўра йўловчилар автобусга чиқиши билан йўлкира ҳақини тўлашлари шарт.
Йўлкира ҳақи транспорт ёки ижтимоий картани валидаторга теккизиш, шунингдек банк картаси, смартфон ва бошқа контактсиз тўлов воситалари орқали тўланади.
Агар йўл ҳақи автобусга чиқиш вақтида тўланмаса (ёки имтиёзини тасдиқлатмаган), йўловчи чиптасиз ҳаракатланаётган деб ҳисобланади ва бу жаримага сабаб бўлиши мумкин.











