Туркия ҳукумати Қора денгизда тижорат кемалари ҳаракатига чеклов киритди, деб хабар берди Bloomberg ўз манбаларига таяниб.

Уларнинг сўзларига кўра, ушбу қарор ҳудудда Россия ва Украина кемаларига ҳужумлар сони ошгани сабабли Туркия «ҳукуматининг хавотири кучайиб бораётгани» билан боғлиқ.

Агентликнинг маълумот беришича, Туркия соҳил хавфсизлиги бош бошқармаси Новороссийск томон сузиб кетаётган кемаларга айни вақтда транзит рухсатномалари берилмаётганини билдирган.

Bloomberg манбаларига кўра, бошқарма шунингдек, Дарданелл бўғози орқали ўтиш учун бериладиган аризаларни кўриб чиқиш вақтини узайтирган.

Ўз навбатида, Туркия ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Украинани Қора денгизда хавфсизликни таъминлаш учун чоралар кўришга чақирган.