Тошкентда 11 август куни «Пахтакор» ва Иорданиянинг «Ал-Ҳусайн» клуби ўртасида Осиё Элит Чемпионлар лигаси саралаш ўйини ўтказилди.

Баҳсда мезбонлар катта устунликка эришди ва 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Голлар Достонбек Ҳамдамов (2 та) ва Башар Ресан ҳисобига ёзилди.

Бу ғалабадан сўнг, «Пахтакор» Элит ОЧЛ лига босқичига чиқди ва Фарғонанинг «Нефтчи» клуби билан бирга Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган бўлди.

Осиё Элит Чемпионлар лигаси қитъанинг клублар ўртасидаги энг нуфузли турнири ҳисобланади. Унда 32 та клуб иштирок этади, қуръа ташлаш маросими 18 август куни ўтказилади.

Лига босқичи ўйинлари 14 сентябр куни бошланади.