Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича иссиқ об-ҳаво сақланиб туради, дея хабар бермоқда Ўзгидромет.

Синоптикларга кўра, кундузги ҳаво ҳарорати +37…+40 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда +41…+43 даражагача бўлади. Якшанба куни иссиқ бироз кучсизлашади, аммо ҳозирча унча сезиларли бўлмаса-да, лекин ҳарорат 2−3 даражага пасаяди.

Ҳарорат асосан кечалари +21…+26 даража бўлади.

Шу кунларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат бугун кундузи республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 13−18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Тошкен шаҳрида дам олиш кунлари ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати асосан кечалари +23…+26 даража, кундуз кунлари бугун ва эртага +38…+40 даража, якшанба куни эса +36…+38 даража бўлади.

Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 10−14 метр/сониягача кучайиши, шаҳарнинг айрим жойларида чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.