Ўзбекистон Марказий банки бошқаруви Тезкор тўловлар тизими орқали жисмоний шахслар ўртасида мобил телефон рақами асосида пул ўтказмаларини амалга ошириш қоидаларини тасдиқлади.

Марказий банк бошқарувининг 2026 йил 14 августдаги 22/6-сон қарори 24 август куни Адлия вазирлигида 3930-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.

Янги қоидаларга мувофиқ, жисмоний шахслар Тезкор тўловлар тизими орқали бир-бирига мобил телефон рақами асосида банк ҳисобварақларидан тўғридан тўғри пул ўтказиши мумкин бўлади. Бунинг учун олувчининг мобил телефон рақами унинг банк ҳисобварағига боғланган бўлиши керак.

Барча жараёнлар автоматик равишда реал вақт режимида амалга оширилади. Бунда банклар ахборот ва киберхавфсизликни таъминлаш, шунингдек, фирибгарлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича белгиланган талабларга риоя қилиши шарт.

Телефон рақами банк ҳисобварағига боғланади

Янги тартибда банк мобил иловасида рўйхатдан ўтган фойдаланувчининг телефон рақамини унинг банк ҳисобварағига боғлаш назарда тутилган.

Бир банк доирасида фойдаланувчи ўз мобил телефон рақамини фақат битта банк ҳисобварағига боғлай олади. Боғлаш жараёни якунланганидан кейин махсус «боғлаш коди» шакллантирилади ва у банкнинг мобил иловасида кўрсатилади. Код олинган вақтдан телефон рақами банк ҳисобварағига боғланган ҳисобланади.

Агар фойдаланувчи мобил иловада янги телефон рақамини рўйхатдан ўтказса, аввал ҳисобвараққа боғланган рақам автоматик равишда янгисига алмаштирилади.

Шунингдек, фойдаланувчи исталган вақтда мобил илова орқали ёки банкка бевосита мурожаат қилиб, телефон рақамини ҳисобвараққа боғлашни бекор қилиши мумкин.

Пул ўтказмалари 24/7 ишлайди

Мобил илова орқали телефон рақами асосида пул ўтказмалари узлуксиз — суткасига 24 соат, ҳафтасига 7 кун амалга оширилади. Агар мижоз пул ўтказиш учун банкка бевосита мурожаат қилса, операция банкнинг иш кунлари ва иш вақтида бажарилади.

Пулни жўнатишдан олдин тўловчига ўтказма суммаси, пулни олувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, маблағ тушадиган банк номи ҳамда хизмат учун ундириладиган воситачилик ҳақи ҳақида маълумот кўрсатилади. Шундан сўнг тўловчи операцияни якуний тасдиқлайди.

Пул қандай ўтказилади?