Тошкентда янги ташкил этилган давлат мактаби – Хорижий тилларга ихтисослаштирилган мактаб-интернатда тўлов-шартнома асосидаги қўшимча синфлар очилмоқда.
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги 20 август куни бу ҳақда расмий эълон берди.
Эълонда пулли синфларнинг очилиши – ота-оналардан келиб тушган кўплаб таклиф ва талаблар билан изоҳланган.

Kun.uz агентлик колл-маркази билан боғланди. Операторга кўра, тўлов-шартнома асосидаги синфларга шу мактабда ўқиш учун ҳужжат топширган, лекин имтиҳондан ўта олмаган болалар қабул қилинади.
1-4-синфлар учун тўлов миқдори ойига 24 млн сўм, 5-7-синфлар учун – 29 млн сўм.
Агар бола бошқа ҳудуддан бўлса, у ҳолда ота-она ойига қўшимча 3 млн сўм тўлаган ҳолда уни мактаб ётоқхонасига жойлаши мумкин.
Ҳуқуқий асос – ёпиқ
Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги матбуот котиби Жаҳонгир Раҳмоновнинг маълум қилишича, ота-оналардан шу масалада 22 мингдан зиёд мурожаатлар бўлган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги 908-сон қарорида бу амалиётнинг ҳуқуқий асоси белгиланган. Бироқ бу қарор “хизмат доирасида фойдаланиш учун” бўлгани сабабли унинг мазмунини очиқлаш имкони йўқ.
Раҳмоновнинг таъкидлашича, имтиҳондан ўтган ўқувчилар учун таълим бепул. Мактабда инглиз ва хитой тиллари чуқурлаштириб ўқитилади. Ўқувчилар учун беш маҳал овқатланиш, спорт машғулотлари ва тил ўрганиш дарслари ҳам бор. Аммо нархлар нимага асослангани номаълум.
Маълумот ўрнида, ихтисослаштирилган мактаблар давлат тизимидаги таълим муасссасаси ҳисобланади ва давлат бюджетидан молиялаштирилади. Мактабга хориж таълим дастури ва хориждан ўқитувчилар жалб қилиниши ҳам бюджет ҳисобидан.
Шу ўринда муҳим ҳуқуқий савол юзага келади. 2019 йилда тасдиқланган









