Ўзбекистон мактабларида 2026/27 ўқув йили 2 сентябр, чоршанбадан бошланади, дея эълон қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги.

Жорий йилда биринчи синфга қабул қилинадиган 795 мингдан ортиқ ўқувчига 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” берилади.

Аввалроқ академик лицей ва техникумларда ҳам янги ўқув йили 2 сентябрдан бошланиши хабар қилинганди.

Олий таълим муассасаларида эса дарслар 1-босқич талабалари учун 7 сентябрдан, юқори босқич талабалари учун эса 14 сентябрдан бошланади.