Хат муаллифларининг фикрича, буни сунъий интеллект мазкур ҳимоя воситаларини четлаб ўта оладиган даражада қудратли бўлгунига қадар амалга ошириш зарур. Мактубни имзолаганлар орасида Capital One, MasterCard, Visa, Oracle ва IBM ҳам бор.

Хат муаллифлари яқин ойларда сунъий интеллект ёрдамидаги киберҳужумлар янада кўпайиши ва мураккаблашишини таъкидламоқда. Уларнинг фикрича, ҳозирда кўрилаётган хавфсизлик чоралари етарли бўлмайди.

«Киберхавфсизликни яхшилаш учун вақтимиз чекланган», — деб қайд этди улар. Хусусан, мактуб муаллифлари хавфсизлик тизимларини СИ технологиялари ёрдамида такомиллаштиришга чақирмоқда. Уларнинг фикрича, ҳукуматлар киберхавфсизликни кучайтириш чора-тадбирларини мувофиқлаштириши, ушбу соҳага кўпроқ сармоя киритиши ва ўта муҳим корхоналарга бундай ҳужумлардан ҳимояланиш учун СИ тизимларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этиши лозим.

Сўнгги пайтларда синов пайтида СИ агентларининг назоратдан чиқиб, бошқа компанияларга бузиб кириш ҳолатлари кўпайди. Хабарларга кўра, OpenAI нейрон тармоғи Modal ва Hugging Face платформаларини бузиб кирган. Anthropic компаниясининг Claude модели эса учта компаниянинг маълумотларига ноқонуний киришга муваффақ бўлган.