Ҳужжатда Ўзбекистон сўнгги 35 йил давомида суверенитетни мустаҳкамлаш, тараққиёт ва кенг кўламли трансформация йўлини босиб ўтгани қайд этилган.
Шунингдек, Сиэтлда Ўзбекистон Бош консулхонаси фаолияти йўлга қўйилгани таъкидланган. Прокламацияда Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида савдо, инвестиция, логистика, технологиялар ва энергетика соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш учун кенг имкониятлар мавжудлигига эътибор қаратилган.
Маълумот учун, Ўзбекистоннинг Сиэтлдаги Бош консулхонасининг расмий очилиш маросими 4 сентябр куни ўтказилиши режалаштирилган.





