2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистон хорижий давлатларга қиймати 4,2 млн долларга тенг бўлган 4,1 минг тонна лимон экспорт қилган. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.

Лимон экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 2,2 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистон энг кўп лимон экспорт қилган давлатлар:

  • Қозоғистон — 2,3 минг тонна;

  • Россия — 1,7 минг тонна;

  • Қирғизистон— 163,7 тонна;

  • Афғонистон — 18 тонна;

  • Бирлашган Араб Амирликлари — 2,4 тонна;

  • Бошқа давлатлар — 3 тонна.