Иқтисодиёт | 13:20
433
2 дақиқада ўқилади

Лимон, гўшт, метан. Йиллик ҳисобда энг кўп қимматлашган маҳсулотлар ва хизматлар

Марказий банк маълумотларига кўра, йиллик нисбатда энг кўп нархи ошган озиқ-овқат маҳсулотлари: лимон (+65 фоиз), пахта мойи (+28 фоиз) ва қўй гўшти (+26,8 фоиз). Ноозиқ-овқат маҳсулотлари таркибида никоҳ узуги (+31,8 фоиз), метан (+30,2 фоиз) ва газета (+15,3 фоиз) нархларида кескин қимматлашиш кузатилган. Хизматлар секторида эса ҳайдовчилик курслари (+61,9 фоиз), ички авиарейслар (+54,1 фоиз), тармоқ газ (+39,2 фоиз) нархларида катта ўсиш қайд этилган.

Марказий банк 2025 йилнинг ноябр ойи ҳолатига инфляция кўрсаткичларини эълон қилди.

Умумий йиллик инфляция 2022 йилда 12,3 фоиз бўлган, 2023 йилда пасайиб, 8,8 фоиз, 2024 йилда бироз ошиб, 9,8 фоиз, 2025 йил ноябрь ҳолатида 7,5 фоизга тушган.

Озиқ-овқат маҳсулотлари

Арзонлашган маҳсулотлар:

  • Қовоқ (-61,4 фоиз);
  • Шафтоли (-23,7 фоиз);
  • Тарвуз (-23,4 фоиз);
  • Банан (-19,7 фоиз);
  • Саримсоқ (-8,6 фоиз).

Қимматлашган маҳсулотлар:

  • Лимон (+65 фоиз);
  • Пахта мойи (+28 фоиз);
  • Қўй гўшти (+26,8 фоиз);
  • Суяксиз мол гўшти (+25,3 фоиз);
  • Суякли мол гўшти (+24,2 фоиз).

Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 170 турдаги озиқ-овқат маҳсулотларидан 150 тасининг (88 фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган.

Ноозиқ-овқат товарлар

Арзонлашган маҳсулотлар:

  • Пропан (-20,8 фоиз);
  • Йирик ошхона приборлари (-3 фоиз);
  • А4 қоғоз (-1,9 фоиз);
  • Шприц (-1,5 фоиз);
  • Кондиционер (-1,4 фоиз).

Қимматлашган маҳсулотлар:

  • Никоҳ узуги (+31,8 фоиз);
  • Метан (+30,2 фоиз);
  • Газета ва журналлар (+15,3 фоиз);
  • Табиий гуллар (+8,9 фоиз);
  • Бензин (+8,5 фоиз).

Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 250 турдаги ноозиқ-овқат маҳсулотларидан 246 тасининг (98 фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган.

Хизматлар

Арзонлашган ва нархи нисбатан кам ошган хизматлар:

  • Пул ўтказмалари (-6,4 фоиз);
  • Микромолиявий хизматлар (-0,02 фоиз)

Қимматлашган хизматлар:

  • Ҳайдовчилик курслари (+61,9 фоиз);
  • Ички йўловчи ҳаво транспорти (+54,1 фоиз);
  • Тармоқ газ (+39,2 фоиз);
  • Совуқ сув (+35,1 фоиз);
  • Музей хизматлари (+32,7 фоиз).

Истеъмол нархлари индекси саватидаги умумий 90 турдаги хизматлардан 64 тасининг (71 фоиз) йиллик нарх ўсиши 10 фоиздан паст бўлган.

Тайёрлаган:  Достон Аҳроров

Мавзуга оид