7 сентябрдан бошлаб “Мирзо Улуғбек” метро бекати — Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети йўналишида вақтинчалик автобус қатнови йўлга қўйилади.

Автобуслар сони 4 та бўлиб, ҳаракат вақти соат 7:00 дан 8:00 гача (эрталабки тиғиз вақтда) этиб белгиланган.

Катта сиғимли автобуслар талабаларни "Мирзо Улуғбек" метроси олдидан ЎзДЖТУнинг ҳар иккала ўқув биносига етказади.

Қайд этилишича. ҳозирда ЎзДЖТУ талабаларининг катта қисми университетга боришда “Чилонзор” метро бекатигача етиб келиб, ундан кейин автобусларга ўтади. Натижада эрталабки тиғиз вақтда ушбу йўналишдаги жамоат транспортларида йўловчилар оқими ортиши сабабли юклама ошади.

Янги вақтинчалик йўналиш орқали талабалар “Мирзо Улуғбек” метро бекатидан тўғридан-тўғри университетгача автобусда етиб боришлари мумкин бўлади.