Низомга кўра, айрим турдаги товарлар (хизматлар) ижтимоий карта орқали харид қилинганда, солиқ суммаси ойига БҲМнинг 10 бараваригача бўлган харидлар суммаси доирасида қайтарилади.
Солиқ қўмитаси автоматлаштирилган дастур орқали аниқланган солиқ суммаси бўйича буюртмани ижтимоий картадан тўловлар амалга оширилган кунда Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тақдим этади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ғазначилик хизмати қўмитасига Солиқ қўмитасининг махсус ҳисобварағига буюртма олган кунда тўланган солиқ суммасини қайтариб бериш учун маблағларни ўтказади.
Солиқ қўмитаси солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг реестрини ваколатли банкка 1 иш кунида тақдим этади.
Ваколатли банк пул маблағларини 1 иш кунида солиқ суммаси қайтарилиши тасдиқланган жисмоний шахсларнинг ижтимоий карталарига ўтказади.
















