Латвия фаровонлик вазири Рейнис Узулниекс лавозимидан бўшатилди, деб хабар берди LSM агентлиги.
Хабарда айтилишича, полиция Узулниексни маст ҳолда машина бошқаргани учун ушлаган. Унинг қонидаги алкогол даражаси 3,5 промиллени ташкил этган.
"Бош вазир Андрис Кулбергс Узулниексни фаровонлик вазири лавозимидан бўшатиш тўғрисида буйруқ чиқарди. Улдис Аугулис фаровонлик вазири вазифасини бажарувчи этиб тайинланди", - дейилади хабарда.
Узулниекс 2026 йил май ойида ушбу лавозимга тайинланганди.















