Ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича бироз илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Ҳаво ҳарорати сентябр ойи ўртасига хос бўлган иқлимий меъёрларга яқин бўлиб, кечалари +13…+18 даража, кундуз кунлари +28…+33 даража, жанубда +35…+37 даража бўлади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг айрим жойларида 16 сентябр, чоршанба куни бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Шамол 7−12 метр/сония тезликда эсади, 16 сентябрда республика бўйича баъзи жойларда 13−18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида 14−17 сентябр кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 14−17 сентябр кунлари ҳаво асосан кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари +15…+18 даража, кундуз кунлари +30…+33 даража бўлади. Шамол шарқдан 3−8 метр/сония тезликда эсади.











