Бугун, 24 сентябр куни Японияда бўлиб ўтаётган ХХ Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси аъзолари академик эшкак эшиш ҳамда каноэ ва байдаркада эшкак эшиш бўйича мусобақаларга киришишди.
Каноэда эшкак эшиш бўйича аёллар ўртасидаги яккалик (200 метр) баҳсларида Шоҳсанам Шерзодова маррага биринчи бўлиб етиб келди ва олтин медалга сазовор бўлди.
Бу Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги иккинчи олтин медали бўлди.
Эшкак эшувчилар жамоаси яна 5 та кумуш ва 2 та бронза қўлга киритишди.
Ҳангжоудаги Осиё ўйинларида чемпион бўлган Анна Пракатен бу сафар натижасини такрорлай олмади ва маррага 2-бўлиб етиб келиб, кумуш медал билан кифояланди.
Шунингдек, академик эшкак эшиш яккалик дастурида Шаҳбоз Холмурзаев, жуфтлик дастурида Меҳрож Маматқулов ва Павел Сорин, аёллар ўртасидаги 4 кишилик қайиқда Анна Аксенова, Мария Сергеева, Райҳона Сатторова ва Айдана Сметуллаева, каноэ баҳсларида Артур Гулиев ҳамда Владлен Денисов кумуш (жами 4 та) медалларни қўлга киритишди.
Байдаркачи қизлар ўртасида 500 метр масофага Арина Танатмишева ва Екатерина Шубина жуфтлиги, эшкак эшиш бўйича Максим Голубев ва Алишер Турдиев дуэти бронза медалларга эга чиқишди.
Ҳозирда Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 2 та олтин, 9 та кумуш ва 7 та бронза билан 9-ўринда бормоқда.


















