Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса 25 сентябр куни соат 17:05 ларда туманнинг Гулсанам кўчасида юз берган.
Йўл-транспорт ҳодисасида 1966 йилда туғилган А.М. бошқарувидаги Gentra автомобили ҳамда велосипедда ҳаракатланиб кетаётган фуқаро иштирок этган. Велосипедчининг шахси ва ёши ҳақида маълумот берилмаган.
Расмий хабарда велосипедчи енгил тан жароҳати олгани ва унга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилгани қайд этилган. Унинг шифохонага ётқизилгани ҳақида маълумот келтирилмаган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув ҳаракатларини олиб бормоқда. Ҳодисанинг сабаблари ва иштирокчилардан қай бири йўл ҳаракати қоидаларини бузгани ҳақида ҳозирча хулоса эълон қилинмаган.
ЙҲХБ ҳайдовчиларни ҳаракат вақтида йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишга чақирган.

















