7 октябр куни ҳусийчиларнинг Саудия Арабистонидаги икки йирик аэропортга берган зарбалари – Яманда қайта бошланган урушни янада кескинлаштирди. Саудия ҳукумати маълумотига кўра, ҳужумлар Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропорти ва жанубдаги Абҳа халқаро аэропортига уюштирилган. Ҳусийчилар ҳарбий вакили Яҳё Сари чоршанба куни гуруҳ ҳар икки аэропортга ракета ёки дронлар билан ҳужум қилганини тасдиқлади.

Саудия Арабистони Фуқаро авиацияси бошқармаси аэропортларга ҳужумлар сешанба ва чоршанба кунлари содир бўлганини маълум қилди. Бироқ қайси аэропорт қачон зарбага учраганига аниқлик киритмади. Қироллик баёнотига кўра, Абҳада икки аёл ҳалок бўлган ва 28 киши жароҳатланган, Қирол Холид аэропортида эса бир суданлик эркак ҳалок бўлган ва саккиз киши яраланган.

Қироллик эълон қилган қурбонлар сўнгги йилларда пойтахт Ар-Риёддаги аэропортда тасдиқланган илк ўлим ҳолати бўлади. New York Times'нинг ёзишича, бу ҳужумлар чегаранинг ҳар икки томонида бундан ҳам шиддатли жанглар бошланишидан дарак бериши мумкин. Чунки, айни пайтда Яман ҳукумати ҳусийчиларга қарши уруш эълон қилган ва стратегик аҳамиятга эга ҳудудларни қайтариб олиш учун ҳарбий операцияни давом эттирмоқда. Яман кучларини Саудия ҳарбий самолётлари ҳаводан қўллаб-қувватламоқда.

"Менимча, саудияликлар ҳозиргача қилганидан ҳам тажовузкорроқ жавоб қайтаришини кўрамиз", деди Chattam House тадқиқот марказининг Яман бўйича мутахассиси Фареа ал-Муслимий нашрга.

Саудиянинг зарбалари ва иттифоқчилар аралашуви

Саудия Арабистони бошчилигидаги ҳарбий коалиция аэропортларга берилган зарбаларга жавобан ҳусийчиларнинг ҳаракати “жазосиз қолмаслиги”ни таъкидлади. Хусусан, коалиция Саъда, Ҳудайда, Жавф ва Маъриб вилоятларида ҳусийчиларнинг 80 дан ортиқ ҳарбий объектига зарба берган. Ҳусийчилар бу баёнотга муносабат билдирмади.

Эндиликда Саудия Арабистонига ҳарбий ёрдам кўрсатиш учун Макка пакти ишга туширилгач, жангларга бошқа томонлар ҳам тортилиши мумкин.

Исмини ошкор қилмаслик шарти билан NYT'га гапирган Покистоннинг юқори мартабали ҳарбий амалдори