Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ахборот хизмати маълумотига кўра, ҳодиса 13 октябр куни соат 19:00 ларда Мирзо Улуғбек кўчасидаги Экобозор қаршисида содир бўлган.

Автомобилни 2005 йилда туғилган М.А. бошқариб кетаётган бўлган. У тартибга солинган ўтиш жойидан ҳаракатланаётган пиёдани уриб юборган.

Хабарда пиёданинг ёши ва аҳволи, шунингдек, ҳодиса вақтида светофорнинг қайси чироғи ёнгани очиқланмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари суриштирув олиб бормоқда.