15 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасининг 12 та тумани ва бир шаҳри аҳолисидан 136 та мурожаат келиб тушди. 16 октябрь куни Беруний туманида давом этган сайёр қабулда эса Беруний, Элликқалъа, Тўрткўл ва Амударё туманларидан келган фуқароларнинг 72 та мурожаати тингланди.

Мурожаатларда ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни расмийлаштириш, кўчмас мулк объектларига оид кадастр ҳужжатлари ва соҳага тааллуқли бошқа масалалар кўтарилди.

Қабул давомида ваколат доирасида ҳал этилиши мумкин бўлган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. Қўшимча ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олиниб, уларни қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этиш бўйича масъул ходимларга тегишли топшириқлар берилди.

Кадастр агентлиги сайёр қабуллари 17 октябрь куни Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида давом этади. Қабул соат 10:00 да Ёшлар ишлари агентлиги Хоразм вилояти бошқармаси биносида (Урганч шаҳри, «Феруз» МФЙ, Паҳлавон Маҳмуд кўчаси 59/2-уй) ўтказилади.

Мурожаат учун телефонлар: +998 (62) 224-67-05, +998 (62) 22-67-02.