Энергетика вазирлиги хабарига кўра, ҳодиса соат 19:05 да Қибрай туманида жойлашган «Aksa Toshkent» ИЭСда содир бўлган. Оқибатда трансформаторнинг ҳимоя тизими ишга тушиб, станция қуввати 460 МВтдан 185 МВтгача камайган.
Дастлабки маълумотларга кўра, узилишга станциянинг Т-5 трансформаторидаги шикастланиш сабаб бўлган. Ҳодиса кузатув камералари ёзувларида ҳам акс этган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида соат 19:09 да Юнусобод ва Олмазор туманларида электр таъминоти қисман тикланган. Соат 19:25 да захира манбалари орқали электр таъминоти тўлиқ тикланган. Соат 19:38 га келиб эса барча истеъмолчилар электр энергияси билан қайта таъминланган.















