Душанба ва сешанба кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 13–18 метр/сониягача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати +15…+20 даража, шимолда +10…15 даража атрофида бўлади.
28 октябрда баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади, шимолда ва шарқда эса ёғингарчилик кутилмайди. 29–30 октябр кунлари қуруқ ва илиқ об-ҳаво кузатилади.
Ҳарорат фони иқлим меъёрига мос бўлади. Ҳаво ҳарорати кечалари +5…+10 даража, кундуз кунлари +17…+22 даража, шимолда кечалари –2…+3 даража, кундуз кунлари +12…+17 даража илиқ бўлади.
Шамол асосан шарқий йўналишда 7–12 метр/сония тезликда эсади. 28–30 октябрда республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳафта давомида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари +18…+20 даража, кечалари +8…+10 даража атрофида бўлади.

















