Мижозларнинг ижобий фикр-мулоҳазаларидан сўнг, Бешқозоннинг барча филиаллари асосий менюсига JO‘JA товуқли оши киритилди ва тармоқнинг асосий ресторанида, телеминора ёнида таом учун махсус мозаикали қозон очилди. Шунингдек, бренд ўзининг янги видеоманифестини тақдим қилди.

15 август куни Бешқозон ва JO‘JA Ўзбекистон пазандачилик тарихида янги саҳифа очди. Ресторанлар тармоғининг бош филиалида анъанавий рецепт асосида ҳақиқий санъат асари — Тошкентнинг афсонавий меъморий мозаикалари билан ҳамоҳанг бўлган мозаика техникасида ишланган қозонда тайёрланган биринчи JO‘JA товуқли ошининг расмий тақдимоти бўлиб ўтди.

JO‘JA — Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган сифатли ҳалол парранда гўшти маҳсулотлари бренди. Бугунги кунда қуйидагилар ишга туширилган ва фаолият юритмоқда:

• Fayz Parranda МЧЖнинг омихта ем заводи ва парранда гўштини қайта ишлаш корхонаси;

• 2025 йилда сотиб олинган Saxovat Broyler АЖ мажмуаси реконструкция босқичида;

• парранда гўштини чуқур қайта ишлаш цехини қуриш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Бир неча ой аввал Servolux компанияси JO‘JA маҳсулотларини Бешқозон ресторанларига етказиб бериш бўйича эксклюзив шартнома тузди. Синов даври шуни кўрсатдики, анъанавий ўзбек таомининг янги талқини катта машҳурликка эга бўлди — меҳмонлар товуқ гўштидан тайёрланган ошнинг таъми, серсувлиги ва мўътадил калориялилигини алоҳида таъкидлашмоқда. Истеъмолчиларнинг юқори баҳолари, маҳсулот сифати ва ишончли ҳамкорлик JO‘JA товуқли ошини Бешқозоннинг барча филиаллари асосий менюсига киритиш имконини берди.

Биринчи JO‘JA товуқли ошининг тантанали тақдимоти ва JO‘JA қозонининг очилиш маросими Телеминора ёнидаги Бешқозон (Ўрта Осиё ош маркази) бош филиалида бўлиб ўтди. Бешқозон меҳмонлари ҳақиқий пазандачилик байрамининг гувоҳи бўлдилар, унинг ўзига хос қисми эса тантана, қувонч ва фаровонлик рамзи бўлган «Наво» халқ ансамбли ижросидаги карнай-сурнай мусиқий анъанаси бўлди.

Тасмани кесиш маросимида тадбирнинг фахрий меҳмонлари иштирок этдилар:

• Беларуснинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Александр Огородников;