23–24 май кунлари Тошкентда Beshqozon брендининг 27 йиллигига бағишланган фестивал ва ош чемпионати бўлиб ўтди. Тадбир Beshqozon Teleminora филиали ёнидаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида ташкил этилди ва гастрономик фестивал, ёш ошпазлар ўртасидаги профессионал мусобақа, концерт дастури, миллий ўйинлар, ҳамкорлар зоналари ва меҳмонлар учун турли фаолликларни бирлаштирди.
Икки кун давомида майдонда фуд-зоналар ишлади, артистлар чиқишлари, DJ-сетлар, мусиқий дастурлар, совринли ўйинлар ва ёш ошпазлар ўртасидаги биринчи ош чемпионати финали бўлиб ўтди. Концерт дастурида Ўзбекистон халқ артистлари Севара Назархон ва афсонавий «Ялла» гуруҳи солисти Фаррух Зокиров иштирок этди. Шунингдек, тадбирда мусиқий бэндлар, блогерлар, ОАВ вакиллари ва турли ҳудудлардан келган меҳмонлар қатнашди.

Фестивал ва чемпионатнинг асосий ғояларидан бири «Ўзбекистон – ош экспертлари мамлакати» шиори бўлди. Меҳмонлар учун «Ош эксперти» мақомидаги махсус кириш билакузуклар тайёрланди. Финалчилар

Beshqozon томонидан «Ош фанлари доктори», профессионал ҳакамлар «Ош фанлари академиги», бошқа иштирокчилар эса «Ош фанлари номзоди» рамзий мақомига эга бўлди. Бу ғоя Ўзбекистонда ош шунчаки таом эмас, балки маданий код, таъм, анъана ва маҳорат мактаби эканини кўрсатди.
Фестивалнинг асосий воқеаси 30 ёшгача бўлган, Тошкентдаги ош марказлари ва ресторанларда фаолият юритувчи ёш профессионал ошпазлар ўртасидаги биринчи ош чемпионати бўлди. Иштирокчилар ўзбек ошининг энг таниқли турларидан бири – ҳақиқий Тошкент тўй ошини тайёрлаш бўйича беллашди.

Мусобақада иштирок этиш учун таклифлар пойтахтдаги кўплаб машҳур ош марказлари ва ресторанларга юборилди. Чемпионатда ўз маҳоратини ҳакамлар ва томошабинлар олдида намойиш этишга тайёр бўлган ёш ошпазлар иштирок этди.

Иштирокчиларни 11 нафар ҳакам баҳолади. Улар орасида профессионал ошпазлар, таниқли шахслар, олимпиада чемпиони Баҳодир Жалолов, жаҳон чемпиони Исроил Мадримов, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Аббос Қосимов бор эди. Эътиборлиси, 12 овоз сифатида тадбир меҳмонларининг баҳоси ҳам “Халқ баҳоси” сифатида инобатга олинди ва ғолибни аниқлашда муҳим рол ўйнади.




















