Ўзбекистон | 17:50 / 29.10.2021
1804
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда МИБ алимент ундириш бўйича қарийб 22 мингта ижро ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди

Сурхондарёда МИБ вилоят бошқармаси ва унинг қуйи тизимларида алимент ундириш бўйича 22 мингга яқин ижро ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда бугун 2021 йил 29 октябрь куни МИБ вилоят бошқармасида ўтган 9 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинган.

Қайд этилишича, МИБ Сурхондарё вилояти бошқармаси ва унинг қуйи тизимлари томонидан алимент ва унга тенглаштирилган тўловлар ундируви билан боғлиқ 25 794 та ижро ҳужжатлари бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Оилалар ярашгани, фарзандларнинг вояга етгани ва бошқа сабаблар билан 3 877 та ижро ҳужжатлари тамомланган (ёки тугатилган). 1 октябр ҳолатига кўра 21 917 та ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатлари давом этмоқда.

Таъкидланишича, МИБ вилоят бошқармаси ва қуйи органлари томонидан алимент ва моддий таъминотга оид бўлган ижро ҳужжатлари бўйича алимент олувчиларнинг рўйхатлари шакллантирилиб, банк пластик карталарини расмийлаштириш учун аризалар тақдим этилган.

Алимент пуллари алоҳида банк ҳисобварағи орқали мазкур банк карталарига ўтказилади. Бу орқали давлат ижрочилари томонидан алимент мажбуриятлари қай даражада бажарилаётганини мобил илова орқали мониторинг қилиб бориш имконияти яратилади.

Мавзуга оид