Сурхондарёда арзон уйлардан олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилди
Термиз шаҳрида кам таъминланган оилалар учун қурилаётган арзон уйлардан олиб беришини айтиб фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган аёлга жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2021 йил 12 октябрь куни Термиз шаҳрининг Боғзор маҳалласида яшовчи, Р.С. вилоят ИИБга ариза билан мурожаат қилган. У ўз аризасида Термиз шаҳар Эски шаҳар маҳалласида яшовчи Р.И. шаҳарнинг Гулистон маҳалласида кам таъминланган оилаларга қурилаётган уйлардан хонадон сотиб олишда ёрдам беришини айтиб, ундан 1 000 доллар пул талаб қилаётганини билдирган.
Жорий йил 13 октябрь куни ушбу ариза юзасидан ўтказилган тадбирда, Р.И. Термиз шаҳрида, Р.С.дан талаб қилган 1 000 АҚШ долларидан 600 доллар ва 2 миллион 130 минг сўм пулларини олган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган.
Дастлабки суриштирувларда Р.И. 4 нафар фуқаролардан жами 4 миллион 247 минг сўм ва 4 500 доллар олгани аниқланган.
Қайд этилишича, 2021 йил 13 октябрь куни Р.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
10:27 / 14.11.2024
Тошкентда энг арзон уй-жой ижараси қайси туманларда экани айтилди
12:10 / 13.11.2024
Ўзбекистон уй-жой бозорида фаоллик даражаси пасайди
11:53 / 13.11.2024
Афғонистонда содир бўлган зилзила кучи Сурхондарёда сезилди
08:15 / 13.11.2024