Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХТВ тизимидаги барча мактабларда аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш йўлга қўйилиши мумкин
Вазирлар Маҳкамасининг “Халқ таълими тасарруфидаги таълим ташкилотларида соғлом овқатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳада ХТВ тасарруфидаги умумий ўрта таълим мактаблари, барча турдаги мактаб-интернатлар ва Меҳрибонлик уйларида (таълим ташкилотлари) аутсорсинг усулида соғлом овқатлантиришни ташкил этиш таклиф этилмоқда. Ташаббус муаллифлари – Халқ таълими ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари.
Таклифга кўра:
- таълим ташкилотларида аутсорсинг усулида соғлом овқатлантириш ҳудудий ХТБлар томонидан ўтказиладиган харид қилиш тартиби натижаларига кўра ташкил қилинади;
- таълим ташкилотида овқатлантириш аутсорсинг усулида ташкил этилганда, ижара шартномаси доирасида аутсорсерга вақтинча фойдаланишга бериладиган ошхонанинг ишлаб чиқариш ва овқатланиш хоналари, асбоб-ускуналари, идиш-товоқлари ва мебелидан фойдаланганлик учун тўлов “ноль” ставка бўйича белгиланади ва улардан самарали фойдаланиш, сақланиши ва бутлиги аутсорсерга юкланади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати:
- таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёрланаётган таомлар, шунингдек, уларда фойдаланиладиган технологик жиҳозларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига мослиги, ошхона ходимлари томонидан санитария-гигиена талаблари бажарилишига риоя этилишини аниқлаш юзасидан санитария ҳолатини ўрганиб боради;
- Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларнинг физиологик ёшига мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига қўйиладиган талабларни инобатга олган ҳолда, уларни рационал кунлик овқатлантириш меъёрларини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди.
Мавзуга оид
10:30 / 15.06.2026
Давлат ташкилотларида айрим хизматлар аутсорсингга ўтказилади
11:53 / 25.02.2026
Фарғона боғчаларидаги заҳарланиш: таъминотчи корхона ҳокимлик имтиёзидан фойдаланган
12:39 / 02.01.2026
Тайёр овқат етказиб бериш бозорида нархлар кўтарилди
18:30 / 24.11.2025