Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Испания терма жамоасига янги бош мураббий тайинланди
18:04 / 21.07.2016
5276

Хулен Лопотеги Испания терма жамоаси бош мураббийи деб эълон қилинди. Бу ҳақда мамлакат футбол федерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Лопотеги охирги марта «Порту»да ишлаган. Португалиядаги бу жамоадан шу йилнинг январида кетган эди.

Европа чемпионатидан кейин Висенте дел Боске Испания терма жамоасини тарк этишини маълум қилди. У билан жамоа 2010 йилда жаҳон чемпиони, 2012 йилда Европа чемпиони бўлган.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
  • Теглар:
Top