Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
ОАВ: Вин Дизель Дуэйн Жонсон билан ярашди
15:39 / 18.08.2016
12877

Актёр Вин Дизель «Форсаж» франшизидаги ҳамкори Дуэйн Жонсон билан ярашиб олган. Бу ҳақда The Hollywood Reporter хабар тарқатди.

Бундан олдинги хабарларда, Жонсон «Форсаж-8» фильмидаги баъзи ҳамкорларини нопрофессионаллар, қўрқоқлар ва мишиқилар деб атаганди. Нашрларда унинг бу сўзлари айнан Дизелга қаратилгани айтилди.

Мавжуд маълумотларга кўра, фильмнинг янги саҳналарида бирга тушиши керак бўлган Дизель ва Жонсонни саҳнага олиш ишлари давом эттирилиши учун Universal студияси ижрочи вице-президенти Марк Суриан яраштирган.

«Нима рўй берган бўлса ҳам, энди барҳам топган», – дейилган манбалардан бирида.

У «Форсаж-8» фильми реклама кампаниясида муаммолар юзага келмаслиги кераклигини қўшимча қилган.


Улашинг
Top