Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Манба: «МЮ» футболчиларига ўйиндан кейин футболка алмаштириш тақиқланди
10:35 / 06.09.2016
4139

«Манчестер Юнайтед» футболчиларга ўйинлардан кейин рақиб вакиллари билан футболкалар алмашишни тақиқлаган. «МЮ» хўжайинлари либослар ишлаб чиқариш соҳасида иқтисод қилиш мақсадида шундай чора жорий этган.

«Улар иқтисод қилиш учун футболкалар алмашишни тақиқлашди. Бу жуда бемаъни кўринади, «МЮ» дунёдаги энг қимматбаҳо клублардан бири саналади», - дея «МЮ»даги манбаси сўзларини келтирган Sun нашри.

Ёзда «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячи Поль Погба ва ҳужумчи Златан Ибраҳимовични сотиб олганди ва уларга мос равишда 290 минг ва 260 минг фунт миқдоридаги ҳафталик маош тайинлаган.

Манба: Tribuna.uz


Улашинг
Top