«Намойишчилар тошлар билан қуролланишмоқда. Полиция тўпланган одамларга бу ноқонуний ҳаракат эканлиги ҳақида маълум қилмоқда», — дейилади хабарда.
Портленд полицияси, шунингдек, тўпланган одамларни тарқаш кераклиги ва бошқаларни тартибсизликлар бўлаётган тумандан узоқда бўлишлари ҳақида огоҳлантирган.










