Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Виталий Денисов РФПЛ рамзий терма жамоасига киритилди
10:09 / 18.12.2016
5655

Ўзбекистон терма жамоаси ҳамда Москванинг “Локомотив” футбол клуби ҳимоячиси Виталий Денисов “Спорт-Экспресс” нашрининг талқинига кўра, Россия футбол Премьер-лигаси биринчи давраси рамзий терма жамоасига киритилди.

29 ёшли футболчи ҳар бир учрашувда ўртача 6,03 баҳо билан Россия чемпионатининг энг яхши чап қанот ҳимоячиси бўлган.

Жорий мавсумда Виталий Денисов “Локомотив” таркибида 15та ўйинда майдонга тушиб, 4та сариқ карточка ишлаб олган.

Маълумот учун, ўзбекистонлик ҳимоячи 2013 йили “Локомотив” таркибига қўшилган. Шу вақтгача у “темирйўлчилар” либосида 118 ўйинда майдонга тушиб, битта гол урган.

Виталий Денисов Ўзбекистон терма жамоаси сафида 63 ўйин ўтказган.


Улашинг
Top