Бу ҳақда Миср қуролли кучлари расмий вакили, полковник Тамер ар-Рифаий маълум қилди.
"Ҳарбий-ҳаво кучлари 18 март куни жангариларнинг Синайдаги позицияларига ҳаводан зарба бериши натижасида 18 нафар жангари, жумладан ИШИДнинг Мисрдаги бўлими етакчиларидан бири Абу Анас ал-Ансорий номи билан маълум бўлган Салом Силми ал-Ҳамадин йўқ қилинди", деб маълум қилди ар-Рифаий.

