Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Россия кемаси Қора денгизда бошқа давлат кемаси билан тўқнашди
18:10 / 27.04.2017
13868
Фото: Reuters

Россиянинг Қора денгиз флотига қарашли “Лиман” тадқиқот кемаси Босфордан 40 километр масофада бошқа кема билан тўқнашиб кетди. Натижада Россия кемасида ёриқ пайдо бўлди, экипаж жабрланмаган, деб хабар бермоқда Россия мудофаа вазирлиги.

Фавқулодда ҳодиса пайшанба куни куннинг ўрталарида юз берган. "Лиман" айни дамда кимга тегишли экани аниқланаётган "Ашот-7" кемаси билан тўқнашиб кетди, ҳамда ватерчизиқдан пастки ўнг бортга зарар етган. "Кема экипажи уни сувда сақлаб туриш учун кураш олиб бормоқда", - дейилади ҳарбий маҳкама релизида.

РИА Новости хабарига кўра, иккинчи кема Того байроғи остида сузаётганди.

Ҳодиса юз берган жойга Россия Қора денгиз флотининг навбатчи кучлари таркибидаги кемалар, шунингдек Ан-26 самолётида қутқарув жамоаси йўл олган ва экипаж аъзолари қутқарилган.

Россия консулхонасида айтилишича, тўқнашувга ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин.


Улашинг
Top