Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси пойтахтда «O’zbegim» миллий қадриятлари миллий қадриятлар фестивалининг ўтказилиши муносабати билан 8 сентябрь куни транспорт ҳаракати чекланадиган кўчалар рўйхатини эълон қилди.
Ҳаракат чекланадиган кўчалар рўйхати:
8 сентябрь соат 10.00дан 20.00гача.
— Амир Темур-Шаҳрисабз кўчасидан Навоий кўчасига қадар;
— Шевченко-Шаҳрисабз кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
— Ислом Каримов-Шароф Рашидов кўчасидан Шаҳрисабз кўчасига қадар;
— Матбуотчилар-Шароф Рашидов кўчасидан Зарафшон кўчасига қадар;
— Буюк Турон-Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
— Зарафшон-Навоий кўчасидан Ислом Каримов кўчасига қадар;
— Олой-Шаҳрисабз кўчасидан Истиқлол кўчасига қадар;
— Мустақиллик-Шахрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар;
— Махтумқули-Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур кўчасига қадар;
— Истиқбол-Шаҳрисабз кўчасидан Амир Темур хиёбонига қадар.
Шунингдек, тадбир ўтказиладиган вақтда шароит тақозо этса, юқорида кўрсатилган кўчаларга ёндош бошқа кўчаларда ҳам транспорт воситалари ҳаракати чекланиши мумкин.
