Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Видео: Дельфинлар “меҳмонга” келган олмахонлардан таажжубга тушишди 
10:35 / 06.10.2017
10787

Флорида штатидаги Sea World океанариуми ходими Эми Шумахер Facebook’даги саҳифасида ғаройиб кадрларни эълон қилди, унда дельфинларнинг иккита олмахон “ташрифига” реакциясини кўриш мумкин.

Видеодан кўриш мумкинки, тўртта дельфин “ташриф” билан келган олмахонлардан бирининг хатти-ҳаракатини қизиқиш билан кузатган ва уни кўздан қочирмасликка интилишган. Кейинчалик бундай “томошага” яна бир дельфин келиб қўшилган.

"Агарда сиз кунингизни ноодатий жозиба билан безамоқчи бўлсангиз, болачаларнинг ёнига меҳмонлар келганида нима рўй берганига қаранг", - дея ёзди Шумахер Facebook’да. Видео ҳозирга қадар 1,4 миллион маротаба кўрилди.


Улашинг
Top