Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Альцгеймерга қарши кутилмаган дори воситаси аниқланди
16:30 / 02.01.2018
9162
Фото: Fotolia

Буюк Британиядаги Ланкастер университети олимлари диабетни даволовчи препарат ёшга доир касалликлар, шу жумладан, Альцгеймер касаллигига қарши курашда қўлланиши мумкинлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар мақоласи EurekAlert сайтида чоп этилди. 

Тажриба ДНКсида одамларда Альцгеймер касаллиги ривожи учун жавобгар ген вариантлари мавжуд бўлган трансген сичқонларда ўтказилди. Нейродегенерациянинг сўнгги босқичида сичқонлар организмига ўсиш омиллари муқобиллари - тўқималар ривожланишини рағбатлантирувчи бирикмаларни ўзида жамлаган уч препарат (GLP-1, GIP ва глюкагон) киритилган. Альцгеймер касаллигида инсон миясида айнан шу бирикмаларнинг етишмовчилиги кузатилади. 

Натижалар препаратнинг кемирувчилар мияси фаолиятини яхшилагани, шунингдек, яллиғланиш ва оксидловчи стресс даражасини камайтирганини кўрсатган, бу эса асаб ҳужайралари ҳалокатини тўхтатади. 

Мэйо клиникаси ва Альцгеймер касаллиги тадқиқотлари маркази олимлари жисмоний машқлар қариш ва у билан боғлиқ мия фаолиятидаги жараёнларни секинлаштиришга қодирлигини исботлашди. Уларнинг таъкидлашича, жисмоний машқлар кекса ёшли кишилар хотираси ва бошқа когнитив функцияларини яхшилайди, шу билан бирга, ёшга боғлиқ нейродегенератив касалликлар ривожини тўхтатади.


Улашинг
Top