Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Xiaomi уч янги телефон, фитнес-билакузук ва телевизорини намойиш қилди
00:06 / 01.06.2018
17115

31 май кунги тақдимотида Хитойнинг Xiaomi компанияси Mi 8 линейкасидаги уч янги телефони, Mi Band 3 фитнес-билакузуги ва 75 дюймли экран диагоналига эга Mi TV 4 телевизорини намойиш қилди. Шунингдек компания Oculus билан ҳамкорликда ишланган Mi VR Standalone виртуал реаллик дубулғасини тақдим этди.

Фото: xiaomi

Mi 8 смартфони 6,21 дюймли, FHD+ ўлчамли ва томонлар нисбати 18,7:9 бўлган Samsung AMOLED экрани билан жиҳозланган. Қурилма Adreno 630 график чипли Snapdragon 845 процессори асосида ишлайди. 

Фото: xiaomi

Mi 8'нинг орқа панелида 12 Мп'ли икки камера ўрнатилган. Фотоаппаратлар ва смартфонлар камераларини баҳоловчи DxOMark компанияси қурилмага 99 балл берди, бу Google Pixel 2 ва iPhone X'дан яхши, лекин HTC U12+ ва Huawei P20'нинг икки моделидан қолади. Xiaomi компаниясида таъкидланишича, Studio Lighting функцияси телефонда профессионал фотостудия даражасидаги суратларни олиш имконини беради.

Mi 8 Explorer Edition оддий Mi 8'дан шиша орқа панель, дисплейда бармоқ излари сканери ва 3D face unlock (смартфонни юзни сканерлаш орқали блокдан ечиш) функцияси борлиги билан ажралиб туради. Шунингдек Explorer Edition фойдаланувчилари юз ифодаси ёрдамида ўз эмодзиларини яратишлари мумкин.

Фото: xiaomi

Бундан ташқари, Xiaomi 5,88 дюйм экранли ва смартфонларда биринчи марта қўлланаётган Snapdragon 710 процессорли ихчам Mi 8 SE смартфонини ишлаб чиқаради. 

Mi 8 ва Mi 8 SE Хитойда 5 ва 8 июнь кунлари сотувга қўйилади. Mi 8 - 2699 юань, Mi 8 SE эса — 1799 юанга баҳоланади. 3699 юанга баҳоланган Mi 8 Explorer Edition бироз кейинроқ сотувга чиқади.

Mi Band 3 фитнес-билакузуги IP68 стандартига биноан сувдан ҳимояланган, ундан 50 метргача чуқурликдаги сувда фойдаланиш мумкин. Билакузукда 0,78 дюйм диагоналли AMOLED-дисплейи, акселерометр ва юрак ритми датчиги ўрнатилган.

Фото: xiaomi

Xiaomi компаниясига кўра, бир марта олинган заряд билакузукнинг 20 кун ишлашига етар экан. Mi Band 3 икки хил вариантда сотувга чиқади — тўловлар учун NFC-чип билан (199 июнь) ва усиз (169 юань).

Фото: xiaomi

 


Улашинг
Top