2012 йилги Лондон Олимпиадасида у иккита бронза медалини қўлга киритган. Бразилияда ўтган навбатдаги Олимпиадада у кумуш медалга сазовор бўлган. У кейинги иккита Олимпиада ўйинларида шоссе велопойгаларида совринли ўринларни эгаллаган россиялик ягона спортчи ҳисобланади.  

«Забелинская бошқа мамлакат номидан мусобақаларда қатнашишга қарор қилди. У Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилишини билдириб ариза ёзган. У нега бундай қилди? Афтидан, етарлича қўллаб-қувватлашни сезмаяпти», - деган агентлик манбаси.

Забелинская ўтган галги ўйинларда кумуш медални қўлга киритганидан сўнг навбатдаги мақсади 2020 йилги Олимпиадада олтин медал олиш эканлигини айтганди.