Суд 12 июнда Noos коррупцион иши бўйича ҳукм чиқарган. Унга кўра, бу иш бўйича айбланувчи бўлган Урдангаринга 5 йил 10 ойлик қамоқ жазоси чиқарилган. Қиролнинг куёви шахсий манфаати йўлида хизмат мавқеидан фойдаланиш, фирибгарлик, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, давлат маблағларини харжлаб юбориш бўйича айбдор деб топилган. Унга нисбатан аввал қўйилган давлат ҳужжатларини қалбакилаштириш айблови бекор қилинган.
Урдангарин 18 июндан бошлаб турмада жазони ўтай бошлаган. Айбланувчиларнинг адвокатлари Испания олий судига ишнинг тўхтатилиши ва ҳукмнинг бекор қилиниши билан мурожаат қилишган.
Бироқ олий суд ушбу иш бўйича аввалги чиқарилган қарорни ўзгартириш учун етарлича асослар топмаган.
Урдангарин ва Торрес эгалик қилган Noos институти нотижорат ташкилоти спорт тадбирларини ташкиллаштириш билан шуғулланган.



