Заводга сармоялар 250 млн еврога яқинни ташкил қилган. Корхона мингга яқин мутахассисни иш билан таъминлайди.

Mercedes-Benz’да завод 4-саноат инқилобига хос ечимлар асосида қурилганидан фахрланишлари айтилган. Жумладан, бу ерда автомобиллар кузовлари цехлар орасида ҳайдовчисиз ташувчилар ёрдамида ҳаракатланади, қоғозсиз ҳужжат юритиш, экологик тоза электр юклагичлар, лак-бўёқ қопламасида сувда эрувчи материалларнинг қўлланиши йўлга қўйилган.

Фото: Константин Завражин/РГ

“Есипово” саноат паркида жойлашган завод 2 йилдан камроқ вақт ичида қуриб битказилган.

Конвейерга биринчи бўлиб E-Class седани қўйилган. Компанияда бу ҳолат ушбу моделга талаб катталиги билан тушунтирилган.   

Фото: Константин Завражин/РГ

Заводнинг очилишида Россия президент Владимир Путин иштирок этган. Путиннинг ўз нутқида таъкидлаб ўтишича, заводда йилига 4 та модификацияда 25 мингта машина ишлаб чиқарилади.

Фото: Константин Завражин/РГ