Компания бугунги кунга қадар Қирғизистон Республикаси, Беларусь, Афғонистон ва Тожикистонга автомобиллар экспортини амалга оширди. Шунингдек Қозоғистоннинг Костанай шаҳрида ҳам компания автомобиллари йиғилмоқда.
Компания 2019 йилни ўз фаолиятида экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу муносабат билан бугунги кунда ушбу соҳадаги фаолиятни жадаллаштириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда, дейилади GM Uzbekistan хабарида.











