8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

08:31 / 21.06.2019 7268

Копа Америка. Уругвай Япония билан ўйинда иродали дурангга эришди

Копа Америкада гуруҳ босқичининг 2-тури якунланиб бормоқда. «C» гуруҳида кечган Уругвай ва Япония миллий жамоалари учрашуви дуранг билан якун топди.

Ўйинда японлар икки маротаба ҳисобда олдинда бориб, устунликни ушлаб қола олишмади. Кожи Мийошининг дублига уругвайликлардан Суарес (пенальтидан) ва Хименес жавоб қайтарди.

Япония илк турда Чилига 0:4 ҳисобида ютқазган, Уругвай эса худди шу ҳисобда Эквадорни мағлуб этганди. Тошкент вақти билан эртага тонгда Эквадор ва Чили 2-тур ўйинини ўтказишади.

Эслатиб ўтамиз, учта гуруҳда дастлабки икки ўрин соҳибларидан ташқари энг яхши кўрсаткичга эга иккита 3-ўрин эгаси ҳам плей-оффга чиқади.

Копа Америка
«C» гуруҳи, 2-тур
Уругвай – Япония 2:2 (1:1, 1:1)
Голлар: 0:1 – 25 Миеси, 1:1 – 32, пенальти Суарес, 1:2 – 59 Миеси, 2:2 – 66 Хименес.
Уругвай – Муслера, Касерес, Хименес, Годин, Лаксальт (Гонсалес, 28), Нандес (де Арраскаэта, 60), Торрейра, Бентанкур, Лодейро (Вальверде, 73), Суарес, Кавани.
Япония – Кавасима, Ивата (Тацута, 87), Уэда, Томиясу, Сугиока, Миеси (Кубо, 83), Сибасаки, Итакура, Накадзима, Окадзаки, Абе (Уэда, 67).
Огоҳлантириш: Уэда (31), Накадзима (78).

22 июнь
04:00. Эквадор – Чили

3-тур
23 июнь
00:00. Перу – Бразилия
00:00. Боливия – Венесуэла
24 июнь
00:00. Қатар – Аргентина
00:00. Колумбия – Парагвай
25 июнь
04:00. Чили – Уругвай
04:00. Эквадор – Япония

Ўйинлар бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Top