8584.5 USD +6.14

9673.87 EUR +45.52

136.34 RUB +1.82

10793.3 GBP +50.61

11:13 / 01.07.2019 1114

Ўзбекистон ва Осиё замонавий бешкураш федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Айни кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда. Мусобақага ташриф буюрган Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев мусобақа доирасида Осиё замонавий бешкураш федерацияси раиси Сангву Парк билан учрашиб, ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш борасида меморандум имзолади.

Мазкур жараёнда Япония замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, меморандум имзоланганидан сўнг томонлар спортнинг қитъамиздаги ривожи бўйича суҳбат олиб боришди.

Суҳбатда ушбу спорт тури бўйича Европа спортчиларига янада кучли рақобат туғдира оладиган Осиё вакилларини тайёрлаш, терма жамоалар ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиғинларини олиб бориш борасида оғзаки келишувларга эришилди.

Top